Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.А. ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича зарарни қоплаш мақсадида банк муассасасига 111,4 минг сўм тўловни амалга ошириб, Жиноят ишлари бўйча туман судига 111,4 млн сўм тўлов амалга оширилганлиги ҳақида сохта квитанция тақдим қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.