Бухоро вилояти бош имом-хатиби лавозимида хизмат қилиб келаётган Жобир домла Элов Мир Араб Олий мадрасасига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги расмий манбаларида хабар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур диний таълим муассаса олий Ислом билим юрти ҳисобланади.
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда Бухоро вилоятида янги ташкил қилинган Мир Араб олий мадрасасидан ташқари Мир Араб ислом ўрта махсус билим юрти ҳам ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.