Давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш ва унинг нуфузини мустаҳкамлаш, соҳада ислоҳотларни жадал амалга ошириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертлар гуруҳи катта эксперти Мирбабаев Бахтияр Шамсутдинович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев