Қарорга кўра, биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади. 

 Бунда мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммаси қуйидагича белгиланади:

  • 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобланмайди;
  • 31 кундан 60 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига − Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоиз ҳисобланади;
  • 61 кундан 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига − Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади.

Қарор 2024 йил 1 апрелдан кучга киради ҳамда унинг талаблари 2024 йил 1 апрелга қадар тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.