Уларнинг бирида мамлакат ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишига эътибор қаратилган.

Мақолада Ўзбекистон раҳбарининг туман ва шаҳарларда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳакаратлари юқори баҳоланган.

Кичик бизнес ва маҳаллий ресурс солиқларининг ҳудудлар ихтиёрида қолаётгани ҳамда Президент минтақаларни бирдек ривожлантириш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига маҳаллий бюджетларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар бергани қайд этилган.

Жорий йилнинг 8 ойида 60 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари фаолият бошлагани ва кўплаб янги иш ўринлари яратилгани таъкидланган.

Яна бир мақолада Ўзбекистон Марказий банкининг мамлакатимиз 34,6 млрд. доллар қийматидаги олтин-валюта захирасига эгалиги тўғрисидаги хабарига эътибор қаратилган.

“Ал-Хабар ал-ёум” газетаси, шунингдек, Марғилон шаҳридаги Пур Сиддиқ мажмуасида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилгани тўғрисида ҳам хабар чоп этди.