Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.
Жорий йилнинг 20 январь куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситаси етказиб берилди. Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.