Молдова расмийлари Украинадан келган келиб чиқиши номаълум бўлган дроннинг ҳаво ҳудудини бузиб кирганлиги ва кейин Руминия чегарасини кесиб ўтганлиги ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда чегара полицияси Молдова Мудофаа вазирлигига таяниб маълум қилди.

“Олинган маълумотларга кўра, Виноградовка ва Вулканести [қишлоқлари] йўналиши бўйлаб Шаҳед типидаги учувчисиз учоқ аниқланган, шундан сўнг у Руминия билан давлат чегараси томон, Колибаши (Кахул тумани) ва Вадул-луй-Исак қишлоқлари орасидаги ҳудудда давом этган ва кейинчалик чегарани кесиб ўтиб, Руминия ҳаво ҳудудига кирган. Руминия томони вазият ҳақида дарҳол хабардор қилинган”, дейилади хабарда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учувчисиз учоқ учган деб тахмин қилинган ҳудудни текширмоқда. Молдовада бир неча бор учувчисиз учоқларнинг қолдиқлари, шунингдек, Украина ҳаво мудофааси ракеталари топилган. Ўтган ҳафта шундай воқеалардан биридан сўнг, Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Олег Озеровга норозилик билдирди. Россиялик дипломатнинг таъкидлашича, Молдова томони учувчисиз учоқлар ҳақиқатан ҳам учирилганлиги, Россияда ишлаб чиқарилганлиги ёки Россия томонидан атайлаб учирилганлиги ҳақида ҳеч қандай далил келтирмаган, деб хабар берди tass.ru.