Киритилган қўшимчаларга кўра, “Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди.
Регламентга кўра, жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун қуйидагилардан бири орқали электрон мурожаат юборилади:
электрон солиқ хизматлари портали
ЯИДХП (my.gov.uz)
Юборилган маълумотларни солиқ органининг масъул ходими 2 иш кунида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганади ва солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради.
Солиқ органининг тегишли хулосаси 1 иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари портали орқали жисмоний шахснинг шахсий кабинети ёхуд ЯИДХПга юборилади.
Мурожаат қайтарилган тақдирда, жисмоний шахс рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Бунда мурожаат мазкур Регламент талаблари асосида такроран кўриб чиқилади.