Бу ҳақда Москва биржаси матбуот хизмати хабарига таяниб, Lenta.ru хабар берди.
“Ўзбек сўми — Россия рубли” вальюталар жуфтлиги спот бозорида “бугун” ва “эртага” ҳисоби билан сотилади. Шунингдек, савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари учун овернайт своп операциялари мавжуд бўлади, — дейилади Москва биржаси сайтида.
Қайд этилишича, янги валюта жуфтлиги профессионал бозор иштирокчилари учун савдо имкониятларини кенгайтиради ва миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантиради.