Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси Халқаро Шодиев жамғармаси (ICF) билан ҳамкорликда ташкил этилган акцияда маълум қилди.
Ушбу лойиҳа ўзбекистонликлар ва улар билан алоқада бўлган фуқаролар орасида инфекция тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, касалликнинг оғир шакллари ва фуқаролар ўлимининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муҳожирларнинг рўйхатини тузади ва уларни тиббий муассасаларга юборади ҳамда белгиланган манзилларга — ётоқхоналар ва ҳостелларга жойлаштиради. ICF ушбу лойиҳа доирасида тиббий хизматларни тақдим этиш ва синов тўпламлари ҳамда дори-дармонларни сотиб олишни молиялаштиради.
Синовдан ўтишни истаган мигрантлар +7 925 957 56 46 рақамига қўнғироқ қилиб ариза топширишлари мумкин. Агар тест натижаси мусбат бўлса, муҳожир карантинга олинади ва Россия Федерациясининг санитария-эпидемиология қоидаларига мувофиқ давлат тиббий муассасаларида тиббий муолажа олади. Агар зарур бўлса, беморларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
ЎРВИ аломатлари бўлган ва коронавирус учун топширилган тест салбий натижа кўрсатган бўлса, муҳожир зарур даволаш ва дори-дармонларни хусусий тартибда олади. Инфекция мавжудлиги борасидаги натижа салбий, коронавирусга қарши антитаналар эса мусбат натижани кўрсатганда, ишга қайтиш учун расмий тиббий маълумотнома берилади.