Ўрганишлардан маълум бўлишича, ушбу компанияга фуқароларимиз мустақил равишда ишга жойлашган. Иш берувчи вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида 2021 йил декабрь ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилган ва 2022 йил январь ойи учун иш ҳақлари март ойида тўлиб берилиши ҳақида ваъда олинган эди. 

2022 йилнинг 16 март куни вазият қайта мониторинг қилинганда иш берувчи томонидан берилган ваъда бажарилмагани маълум бўлган. Шундан сўнг, Ваколатхона томонидан иш берувчи ташкилот устидан Москва шаҳри Солнцево тумани бўйича туманлараро прокуратурасига мурожаат қилинган.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоиз, фуқароларнинг бир қисми ушбу ташкилотга меҳнат шартноаси тузилмасдан ишга жалб қилинган ва патент аванс тўлови учун банкдан микроқарз олган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда ҳамда Ваколатхона томонидан Роструд, шаҳар прокуратураси, Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш учун қўшимча маълумотлар тайёрланмоқда.