Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа юртимизда туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни тарғиб этиш ва сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб этишга қаратилган.

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари маданий меросини тарғиб қилиш мақсадида дипломатик миссия ва Москва шаҳар мерияси томонидан ушбу видеолавҳаларни аҳоли гавжум жойларда намойиш этиш масаласи ишлаб чиқилди.

Лойиҳа Москва шаҳар ҳукуматининг реклама тарқатиш масалалари бўйича идоралараро комиссияси томонидан маъқулланди ва тегишли қарор қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон элчихонаси томонидан тақдим этилган видеолавҳалар Москва шаҳридаги саккизта йирик экранларда жорий декабрь ойи давомида 24 соат намойиш этилади, деб хабар беради “Дунё” АА.