“Енгил моторли самолёт ҳалокати Раменское туманидаги Еганово аҳоли пункти яқинида содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг шахси ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳудуд матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ҳодиса жойида маҳаллий ёнғин-қутқарув гарнизонидан 26 киши ва саккизта техника воситалари ишламоқда, деб хабар беради ria.ru.