Тавсия — бу тақиқ эмас, ёши ўтган кишилар учун ҳеч ким сайр қилиш ёки тоза ҳавода спорт билан шуғулланиш борасида чегараланиш ўрнатмайди. Лекин ижтимоий алоқани имкон қадар камайтириш тавсия этилади.

Кечадан бошлаб пандемиянинг энг авж олган даврида ҳаракатда бўлган бир қатор чоралар қайтадан кучга кирди. Якшанбадан бошлаб дори ва озиқ-овқатларни етказиб бериш бўйича аризалар қабул қилинадиган телефонлар ишга тушади. Жорий йилнинг баҳоридаги каби пенционерлар имтиёзли дори воситалари ва энг зарур молларнинг уйларига етказиб берилиши бўйича буюртма бериш имкониятига эга бўладилар. Ҳатто, агар зарурат туғилса, ишонч телефонлари орқали психолог маслаҳатини ҳам олиши мумкин, деб хабар беради Российская газета.

Гайрат Эрназаров