24 ноябр, жумага ўтар кечаси Москванинг Люблино туманидаги Чагино электр подстанцияси ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди.

“Москвада Чагино электр подстанцияси ёнмоқда. Гувоҳлар юзага келган қора тутун ҳақида гапирмоқда. Ёнғин сабаби номаълум”, дея хабар беради телеканаллардан бири.

Иккинчи канал ўз маълумотларига таяниб, ёнғин ўчоғи трансформатор биносида бўлганини хабар қилди.

“Ёнғин ҳозирда 200 квадрат метр майдолнни қамраб олган. Ҳудуд бўйлаб қалин тутун тарқалмоқда”, дейилади хабарда.

Кеча тунда Москва яқинидаги Литкарино подстанциясида портлаш содир бўлиб, шаҳарни электр таъминотисиз қолдирган эди, деб хабар беради korrespondent.net.