Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Мўйноққа мадад” хайрия эковеломарафони ҳозирги кунга қадар Андижон вилоятида старт берилиб, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Бугун пойтахтимиздаги “Хумо арена” муз саройида “Мўйноққа мадад” хайрия эковеломарафонининг Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш мақсадида байрамона кайфиятда старт берилди.
Мазкур экологик хайрия тадбирни ўтказилишидан асосий мақсад, Оролбўйи худудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва фаол фуқароларнинг ихтиёрийлик асосида хайрия ва хомийлик маблағларини жалб этишдан иборат.
Экологик хайрия веломарафонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари, Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги ходимлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Ички ишлар вазирлиги ходимлари, Маданият вазирлиги ходимлари, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси вакиллари, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари ОАВ ходимлари ва кенг аҳоли фаол иштирок этди.
Веломарафонни очилиш маросимида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Н.Обломуродов Туризм ва спорт вазири ўринбосари А. Каримов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Х. Гаппаровлар сўзга чиқиб, экологик хайрия веломарафонининг мақсади ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
давлат қўмитаси раиси Мақсудов Алишер Иркинович ҳамда Ўзбекистон Тадбирнинг дастлабки босқичида “Мўйноққа мадад” хайрия эковеломарафонининг Тошкент шаҳридаги босқичида, Велоспортчилар учун старт берилди ҳамда Эковеломарафонда иштирок этган хаваскор спортчиларни тақдирлаш маросими давомида, веломарофонда фаол иштирок этган энг ёш, энг ёши улуғ онахон, энг ёши улуғ отахон ва х.к. номинацияси бўйича 10 нафар хаваскор велопойгачиларга ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари тақдим этилди.
Хайрия тадбирнинг кейинги босқичи давомида Эковеломарафон иштироқчилари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли умумий ўрта мактабга ташриф буюришди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонининг Тошкент шаҳар босқичининг бадиий қисмини, иштирокчилар учун Захириддин Мухаммад Бобур номидаги марказий Экопарк ҳудудида кечки концерт дастури ташкил этилди ва барча шаҳримиз меҳмонлари маданий ҳордиқ олишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Экологик веломарафон доирасида жалб этилган хайрия ва хомийлик маблағлари Экологик партия ташаббуси билан Мўйноқ тумани Али овул қишлоғини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Ахборот хизмати