Анжуманда етакчи халқаро молия институтлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон делегациясига ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Покистон делегациясига мамлакат Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раҳбарлик қилди.

Кўп томонлама музокаралар якунида «Мозори-Шариф - Кобул – Пешовар» темир йўлини қуриш бўйича қўшма Ҳаракат режаси қабул қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат темир йўл маршрутини аниқлаш, геодезик, гидрогеологик ва топографик тадқиқотлар амалга ошириш учун қўшма халқаро экспедиция ташкил этишни назарда тутади.

Шунингдек, Томонлар лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, лойиҳаолди тадқиқотларини молиялаштириш механизмлари ва темир йўл қурилишини тезроқ бошлаш билан боғлиқ масалалар бўйича келишиб олишди.