Париж академияси Иль-де-Франс пойтахти минтақасида таълим сиёсатини мувофиқлаштирувчи минтақавий орган бўлиб, у мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча таълим даражаларига масъул ҳисобланади.

Учрашувда томонлар Франция ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича Париж академияси муассасаларида Ўзбекистон педагогларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш, мактабгача таълим ташкилотларида замонавий ва самарали ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжат имзолаш бўйича келишувларга эришилди.