Айни пайтда Анқара шаҳрида бўлиб турган ўзбек делегацияси Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Анқара шаҳар Маданият ва туризм бош бошқармаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чоғида, Анқара шаҳри Маданият ва туризм бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Маданият вазирлиги тасарруфидаги маданият бошқармаларидан бири билан жорий йилнинг август ойида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга келинди.

Муҳокама якунида, Туркия давлати Маданият ва туризм вазирлигининг таркибий бошқарув тизимлари бўйича алоҳида маълумотлар берилиб, турк тажрибасини ўрганиш бўйича барча саволларга жавоблар олинди.

Делегация хизмат сафари давом этади.