Бу ҳақда унинг промоутери Эдди Ҳирн маълум қилди.
Турли нашрларнинг хабар беришича, жанг шу йилнинг 14 сентябрида Токиода бўлиб ўтиши мумкин. Лекин ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот эълон қилинмади.
Маълумот учун, Иноуэ профессионал боксда 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (26 таси нокаут билан). Муроджоннинг статистикаси эса — 14 та жангда 13 та ғалаба (10 таси нокаут) ва 1 та мағлубият.