— Узоқ йиллардан буён уйимни таъмирлаш учун маблағ йиғаётган эдим, — дейди И. Мўминжонов. — Фонднинг ёрдами билан мушкулим осон бўлди. Энди уй таъмири учун йиғиб қўйган маблағимга тадбиркорликни йўлга қўяман. Бу орқали оиламга қўшимча даромад олиб кириш ниятидаман.
Дарвоқе, И. Мўминжоновнинг уйини таъмирлашда фонднинг ҳар бир ходими фаол иштирок этди. Гап шундаки, шу куни Исроилга нафақат қурилиш молларини совға қилинди, балки унинг уйи ҳашар йўли билан таъмирлаб ҳам берилди.
Таъкидлаш керак, Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида ташкил этилган хайрия тадбири доирасида Фотима Қодирова, Собитхин Абдурашитов, Замира Узоқова, Шуҳратжон Юлдашев каби юртдошларимизнинг уйлари ҳам таъмирланиб, томорқалари юмшатилди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати