Сабаби, ҳудудларда синовларни тўлиқ қамраб оладиган лабораториялар йўқ. Ҳамма пойтахтга келишга мажбур.
Мутасаддиларга йил якунигача Наманган, Самарқанд ва Хоразмда синов лабораторияси ташкил қилиш топширилди.
Яна бир масала – ҳозир тадбиркорлар электрон ҳисоб-фактура ва товар-транспорт юк хатини алоҳида 2 та ҳужжат сифатида расмийлаштирмоқда. Тадбиркор юк хатига 49 та маълумотни мажбурий киритиши керак.
Ҳамма соҳага рақамлаштириш кириб келган бир пайтда, бундай амалиётни бекор қилиш вақти келгани таъкидланди. Энди бу ҳужжатлар ягона шаклга келтирилади ва фақат 4 та маълумот киритишни ўзи етарли бўлади.