Қишки трансфер ойнаси вақтида Польшанинг энг совриндор жамоаларидан бири “Легия” таркибни кучайтириш учун бир қатор янги футболчиларни, жумладан, албаниялик Эрнест Мучи, украиналик Назарий Русин ва ўзбекистонлик Жасур Яхшибоевни ўз сафига қўшиб олганидан хабарингиз бор, албатта.
Ҳозирча юқорида тилга олинган уччала футболчи ҳам янги жамоаси сафида ўйинга тушиб улгургани йўқ. Клуб матбуот хизмати эса “Twitter”даги саҳифаси орқали мухлислар қайси футболчининг дебютини кутаётганлаги ҳақида сўровнома ўтказди. Бир ярим мингга яқин мухлислар иштирок этган сўровномада 79,5 фоиз ишқибоз Мучининг, 16,3 фоизи эса Яхшибоевнинг дебютини кутаётганлиги билдирган.
Мутахассисларнинг фикрича, Жасур Яхшибоев зўр ҳужумчи. Лекин полшалик мухлислар унинг ўйини кузатишмаган. Шунинг учун Жасурни 16,3 фоиз ишқибозлар қўллаб-қувватлаган.