Шундан, музей филиаллари сони 44 тага тенг. Музейларга ташриф буюрувчилар сони эса 7,7 млн кишидан иборат бўлиб, улардан ўқувчи ва талабалар улуши 45,0 фоизни ташкил этган.

Бугунги кунда республика музейларида турли хилдаги буюмлар ва экспонатлар мавжуд бўлиб, 2019 йилда музейлардаги жами асосий фонд экспонатлари сони 2 миллионни ташкил этган.

Ноёб экспонатлар сони эса 122,9 мингтага тенг. Музей экспонатларининг 24,6 мингтаси рассомлик, 56,0 мингтаси графика, 3,8 мингтаси ҳайкалтарошлик, 71,0 мингтаси амалий санъат, 288,1 мингтаси нумизматика, 336,8 мингтаси археология буюмлари ҳамда 250,1 мингтаси суратлар, 277,6 мингтаси ҳужжатлар ва 757,7 мингтаси бошқа экспонатлардан иборат.