"Пиллакорлар маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, касалликларга чидамли 2 минг 323 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, ўртача ҳосилдорликни 57 килограммга етказди. Етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди" дейилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

Эришилган бу муваффақиятга тумандаги пахтачилик-тўқимачилик кластери, 296 та фермер хўжалиги пиллакорлари, шунингдек, ипак қурти боқувчи аҳоли хонадонлари муносиб улуш қўшди.

Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этмоқда.