Сабури Ҳаруо ҳамда Ичиҳаши Катсуя жорий йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасида Янгиланган Конституция бўйича бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Учрашувда чоғида, адлия вазири А.Тошқулов халқаро кузатувчиларнинг референдум каби муҳим сиёсий воқеаларга ижобий ҳиссасини қўшишларини алоҳида таъкидлаб, Янги Конституциянинг мазмун моҳияти ҳамда уни ишлаб чиқишда халқаро тажрибани ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз ўрнида, кузатувчилар амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан Янги Конституция лойиҳасини юқори баҳолади, хусусан унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мезонлари кучайтирилганига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, 2021 йил 18 июнда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ) ҳамда Нагоя иқтисодиёт университети ўртасида имзоланган Ўзаро талабалар алмашинуви тўғрисидаги меморандуми доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр мулоҳазалар алмашилди.

Кузатувчилар мутахассис сифатида Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда халқаро кузатувчи бўлиб иштирок этиш катта шараф эканини қайд этиб, референдум участкаларидаги ташкилий ишларга юксак баҳо берди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.