Шу боис мамлакатимизда Халқаро пресс-клуб иш бошлаганда уни кўпчилик очиқ фуқаролик жамиятининг тимсоли сифатида олқишлади. Маълумки, пресс-клублар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштиришга самарали таъсир кўрсатади.
Наманган Давлат университетида пресс-клуб фаолияти йўлга қўйилди. Пресс-клубнинг Наманган Давлат университети «Очиқ табиатдаги релаксацион маркази»да ўтказилган дастлабки сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига бағишланади.
Пресс-клуб ишида университет маъмурияти, факултет ва кафедралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Университет ректори Собитхон Турғунов пресс-клуб ташкил этилиши билан боғлиқ мақсадлар ҳақида қуйидагиларни сўзлади:
– Мазкур пресс клуб фақат университетимиз фаолияти муҳокамаси ва тарғиботи билангина шуғулланмайди, балки бизнинг мақсадимиз шу пресс-клуб орқали вилоятимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва муаммоларни аҳолига етказишдан иборатдир.
Санжарбек ҲАМИДОВ