Наманган шаҳридаги 46-умумтаълим мактабида ана шу мақсадда хайрли ташаббусга қўл урилди. Бугун илм масканида «Сенатор ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, юқори палатанинг хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Шамсиддин Қаюмов ва бошқа қатор мутассаддилар қатнашдилар.

750 нафар ёшлар таълим-тарбия олаётган билим даргоҳидаги тадбирда юқори синф ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли уюштириш учун кимё, биология, инглиз тили, математика ҳамда физика фанларидан махсус чуқурлаштирилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, машғулотларни олий тоифали мутахассислар томонидан олиб борилишига, эртанги кунимиз эгаларини олий таълим муассасаларига қамраб олиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

Очиқ мулоқотда сенатор Носирбек Абдуллаханов мазкур мактабдаги энг намунали, иқтидорли ва салоҳиятли ўқувчиларнинг 10 нафарига танлов асосида ҳар ойда 250 минг сўмдан стипендия жорий этиш ташаббусини билдирди.

Учрашув якунида ўғил-қизларга зиё улашишда ибрат кўрсатаётган, катта тажрибага эга бўлган устозларнинг икки нафарига телевизорлар топширилди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.