Бугун, 18 ноябрь куни навбатдаги “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви олдинги мулоқотларда белгиланган вазифалар ижроси, муаммоли масалалар ечими билан бошланди. Маълумотларга кўра, бугунга қадар жами 117 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 61 таси ижобий ҳал этилиб, 56 таси бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари ҳар бир мурожаат доимий назоратда экани, ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Навбатдаги учрашувда 30 нафардан зиёд ишбилармонлар истиқболли лойиҳалар, фаолиятида учраётган тўсиқлар хусусида мурожаат этди.

Шунингдек, имтиёзли банк кредити, ер ажратиш ва коммунал соҳага оид масалалар муҳокама этилмоқда.