Вилоят ҳокимининг 2022 йил 29 декабрь кунги 747-сонли қарорига асосан ҳокимлик ҳузуридаги ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган қуйидаги ташкилот фаолияти тугатилиши белгиланди:

“Ахсикент” археология мероси объектини ташкил этиш, қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва унинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси;

Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш Мeдиа дeпартамeнти;

“Наманган вилояти иссиқлик манбаи” ДУК қошидаги “Иссиқлик техника маркази” унитар корхонаси;

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Наманган шаҳридаги зиёратгоҳлар муқаддас қадамжолар ва тарихий обидаларни сақлаш ободонлаштириш ва бошқариш бўйича ягона дирeкцияси;

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш жамғармаси;

“HYUNDAY MOTOR UZ NAMANGAN” масъулияти чекланган жамият қўшма корхона;

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Коронавирус инфeкциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуасини бошқариш махсус маркази;

“Янгиқўрғон тумани “Нанай” қишлоғини экотуризм марказига айлантириш, дам олиш масканлари бино-иншоотларидан фойдаланиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш дирекцияси”;

Наманган вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази;

Наманган вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими” давлат муассасаси;

Наманган вилояти ҳокимлиги хузуридаги “Фуқaролaрни ўзини ўзи бошқaриш оргaнлaри ходимлaрининг мaлaкaсини ошириш мaркaзи” давлат муассасаси.;

Давлат ташкилотлари сонини мақбуллаштириш ва штатлар сонини танқидий таҳлил қилиш орқали давлат бюджети маблағлари ҳам тежалади. Ислоҳотлар қатъият билан давом эттирилади.

Юқоридаги ташкилот ва муассасаларни тугатиш бўйича алоҳида тугатиш комиссияси тузилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда 2023 йил январь ойидан тугатиш чоралари кўрилади.