Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан биттадан фольклор жамоалари иштирок этишади.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги«Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тоғрисида» қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбек халқининг ўзига ҳос фольклор санъатини, шу жумладан, оғзаки, шеърий, ижодий, халқ достонлари, ҳунармандчилик, миллий либослар ва халқ ўйинлари, қадимий урф-одатларини сақлаб қолиш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда, дея хабар беради маданият вазирлиги ахборот хизмати.