Унинг очилишида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирок этмоқда.
Анжуманда Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, академик Ё.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг олимлари илмий маърузалар билан чиқадилар. Куннинг иккинчи ярмида эса таниқли мутахассислар томонидан беморлар тиббий кўриги ташкилланади.

Санжарбек ҲАМИДОВ