Ўрганишлар вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Улуғбек Шерматов раҳбарлигида шаҳар ва туманлар ҳокимликларида тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди.
Ўрганишлар давомида қонун талаблари ва давлат тили меъёрларига жавоб бермайдиган 586 та реклама баннерлари олиб ташланди.
Шунингдек, 274 нафар тадбиркорга рекламага жойлаштирилган ёзувларнинг давлат тили, лотин алифбосида тўғри ёзилиши бўйича тушунтириш берилиб, огоҳлантириш хатлари тақдим этилди.
Мазкур тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.