Қайд этилишича, унда Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлигининг туризм бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган фестивалга 300 мингдан ортиқ хорижий, 8 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташрифи кутилмоқда.
Ҳар йили нафақат юртимиз, балки хориждан ҳам минглаб сайёҳларни жалб этадиган мазкур фестивалга тайёргарлик доирасида шаҳарга 100 миллиондан ортиқ, жумладан, кўча-хиёбонларга 45 миллион, Бобур, Афсона ва Янги Ўзбекистон боғларига 65 миллион туп гул экилди.
Байрам анъанавий автопарад билан бошланади. Табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли русумдаги автомашиналар вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб Наманган халқаро аэропорти олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдигача бўлган 10 километрдан зиёдроқ йўлни босиб ўтади.
Шунингдек, фестиваль кунлари 100 дан ортиқ маданий тадбирлар – жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, Фашион Wэек 2025 – йирик модалар ҳафталиги, халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, катталар ва болалар учун спектакллар ва цирк томошалари, халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари, кулгу кечалари, «Дунё таомлари Наманганда» – гастрономик туризм тадбирлари, «Лаванда сайли» ва дрон-шоулар ўтказилади.