Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов корпорация вице-президенти Крис Чжоу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. У бу ҳамкорлик ҳар икки томонга бирдек манфаатли эканини ва маҳаллий ҳокимият барча керакли ёрдамни беришга тайёрлигини билдирди.
- Наманган уч республиканинг етти вилояти жойлашган, 12 миллион аҳоли яшовчи водийнинг қулай нуқтасидадир. Малакали кадрларимиз, замонавий кўникмаларга эга мутахассисларимиз мавжуд. IT-Park мазкур лойиҳани амалга ошириш учун муносиб ҳудуд, - деди Шавкатжон Абдураззоқов.
“Alibaba” корпорацияси вице-президенти Крис Чжоу Наманганга бежиз келмаганини ҳамда текстиль, саноат, IT, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш борасида Наманган минтақавий марказга айланишини алоҳида таъкидлади.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар минтақавий марказ учун тавсия этилган IT-Park Наманган филиалидаги бино-иншоотлар билан танишдилар.