Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг кўп тармоқли фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келаётган “ÜÇ NOKTA” компанияси вилоятимиз марказида Ўн миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.
Унга кўра, вилоятимизда Йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш учун амалий қадамлар ташланди. Бунинг афзалликлари йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, қонуний талабларни бажарилиши ва инсон омилини чеклаш коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “ақлли радар системалари”нинг янги авлоди намойиш қилинди. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антрадар ускуналари иш бермаслиги, тизимда эса фақатгина жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши билан аҳамиятлидир.