Бугунги кунда вилоят маҳаллий кенгашларида мазкур партиядан сайланган 14 нафар депутат аёллар фаоллик билан иш олиб боришмоқда. Жорий йилнинг ўзида аёл депутатлар томонидан кўмакка муҳтож аҳолига ўз ҳисобларидан 189 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди. 

Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилишда, ажрим масалаларини бартараф этишда, қизларни эрта турмушга бермаслик, алимент ундириш, низоли оилалар билан фидокорона шуғулланишлари натижасида ижобий ечимларга эришилди. Меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, 5 нафар депутат аёл «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. 

«Депутат аёллар клуби»нинг тузилиши замирида ҳам иш самарадорлигини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашишга қулай шарт-шароит яратишдир. Очилиш маросимида бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари ҳам қатнашиб, депутатлар билан ўзаро фикр алмашишди, келгуси йил режалари билан ўртоқлашишди.

Аҳрорбек АКБАРОВ,
ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.