“Silk stars education” таъсисчиси, олий ўқув юрти инвестори Иброҳим Хуррамов, “Team” университети Кенгаши вакили - “Westminster University” проректори Алан Франс, “IT Park” директори Фарҳод Ибрагимов билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирокида бўлиб ўтган учрашув давомида Наманган вилоятида ахборот-технологиялари соҳасида халқаро олий ўқув юрти филиалини ташкил этиш бўйича келишув амалга оширилди, дея хабар бермоқда вилоят матбуот хизмати.

Учрашувнинг амалий натижаси сифатида вилоятда олий ўқув юртини ташкил этишга мўлжалланган ҳар бир объектлар билан танишиб чиқилди ҳамда филиални ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор таклифлар тайёрланди. Алан Франс томонидан жойлардаги мавжуд имкониятларни ўрганиш, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан суҳбат давомида вилоятнинг имкониятлари юқори баҳоланиб, келгусида бу борадаги ишлар юқори самара бериши борасида ижобий фикрлар билдирилди.