Таъкидланганидек, шу йилнинг 1 апрелига қадар алимент ундириш билан боғлиқ жами 25 минг 481 та ижро ҳужжати бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш чоралари кўриб борилмоқда. Бунинг пировард натижасида ўтган уч ой давомида ажралиб кетиш арафасида турган 449 та оилани яраштиришга эришилди.
МИБ нафақат ижро этувчи орган, балки қарздорларга зиммаларидаги тўловларни бартараф этишга кўмаклашуви ташкилот сифатида намоён бўлмоқда. Бунга ҳисобот даврида 537 нафар ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан ёрдам берилгани ёрқин мисолдир.