Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов, мактаб директорлари ва фаол педагог-ходимлар иштирок этди. Халқ таълими соҳасида ёш авлод камоли ва илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги, ўтган ўқув йилида намунали фаолият кўрсатган, юқори натижаларга эришган 40 нафар педагог ходимларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, 29 нафарига Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда берилди.

Маросимда бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб, устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган соҳа фидойиларини “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан табриклаб, келгуси ишларига зафарлар тилади.

Орифжон ЖЎРАЕВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири