15 сентябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасида ЙҲХБ инспекторлари томонидан 37 ёшли Наманган вилоятилик Дилмурод П. Бошқарувидаги “Лабо” русумли автомобиль тўхтатилди.
Текширув давомида ходимлар Дилмурод П.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси қалбакилаштирилганини аниқлашди, экспертиза ҳам буни тасдиқлади. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228 моддаси (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.