Билим ва иқтидор соҳиблари эса бу имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланиб, муваффақиятлар сари дадил интилаётганлари қувонарли.  

326 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олаётган Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 7-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари эришаётган марралар бунинг ёрқин далилидир. Мазкур билим масканининг 11-синф битирувчиси Сарварбек Усмонов ана шундай истеъдодлиларидан. Сарварбек барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиш билан бирга инглиз тили ва информатика фанини пухта ўзлаштирмоқда. 

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, куни кеча у АҚШнинг Oregon State University ва University of South Florida университетларининг computer sciencе йўналишига ўқишга қабул қилинди. Қувонарлиси, Oregon State University да 40000 минг долларлик грантни ҳам қўлга киритди. Бу эса унинг ўз тенгдошлари орасида муддатидан аввал жаҳоннинг машҳур олий ўқув юрти талабаси бўлишига замин яратди.