Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи экан таъкидланди.
Инвестиция олиб келиш ва брендлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун бир ойда вилоятда алоҳида лойиҳа офиси очилади. Халқаро сертификат олган текстиль корхоналари 50 тага етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача Варшава ва Лондонда камида 1 минг квадрат метрли савдо уйларини ташкил қилиш топширилди.
Умуман, вилоятда бу йил тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 500 миллион долларга етказиш, икки йилда 1 миллиард долларлик 25 та йирик лойиҳани ишга тушириш мумкинлиги қайд этилди.