Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган Экологик инспекцияга хизмат машиналари ва “Тоза ҳудуд” ДУКка янги санитар тозалов машиналари топширилди. Тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов иштирок этди.
Дастурга асосан 2020 йилда аҳолига кўрсатиладиган санитар тозалов хизматларини янада ривожлантириш учун жами 17,6 миллард сўм маблағ ажратилди. Шундан 10,8 миллиард сўмга 20 та махсус чиқинди ташиш техникалари харид қилинди. Ушбу техникалар билан вилоятнинг 200 минг нафардан ортиқ аҳолиси қўшимча санитар тозалов хизматлари билан қамраб олинади.
Қайд этиш жоизки, 2021 йил давомида жами 40 та махсус чиқинди ташиш техникаси ҳамда 1 та компактор (зичлагич) вилоятга харид қилинади. Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида 17 та махсус чиқинди ташиш техникалари келтирилади.
Наманган вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати