Наманган давлат университети ўқитувчиси Нодирбек Қодировнинг «Problems of the globalization of information culture in the current time» номли монографияси Латвиянинг Рига шаҳрида 9 та тилда нашр этилди ва айни пайтда www.morebooks.shop, www.amazon.com интернет дўконларида онлайн сотувга чиқарилди.
Монографияда сўнги йилларда мамлакатимиз ва хорижлик олимлари томонидан ёшларда ахборот маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш тарихи, генезиси, ҳозирги ҳолати бўйича тадқиқот олиб борилган.
Шунингдек, ёшларда ахборот маданияти ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва воситалари бўйича амалий таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.