“Маърифат улашиб“ лойиҳаси доирасида Ўзбек адабиётининг йирик вакиллари Усмон Азим, Шуҳрат Ориф ва Дадахон Муҳаммадиевлар Наманган муҳандислик-технология институти талабалари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида талабалар ижодкорларнинг шеърий асарларидан намуналар ўқиб, уларга ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлди. Бу эса ўз навбатида талабаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилди. Усмон Азим, Шуҳрат Ориф ва Дадахон Муҳаммадиев ёшларга ижодий фаолиятларида қандай қийинчиликларга дуч келишларини ва уларга қандай ечим топишларини тушунтириб, ўз тажрибалари билан бўлишди.
Шунингдек, учрашув давомида НамМТИ талабалари томонидан ташкил этилган “Келажак бунёдкорлари“ талабалар театр студияси Усмон Азимнинг “Чўлпон“ асаридан саҳна кўриниши намойиш этди. Ушбу саҳна асари учрашувга ўзгача руҳ бағишлаб, талабалар ва ижодкорлар ўртасидаги яқин мулоқотни янада мустаҳкамлади.
Ушбу учрашув НамМТИ талабалари учун илҳом бахш этувчи ва ижодий кўникмаларини янада ривожлантиришга туртки бўлувчи тадбир бўлиб, барчада чуқур таассурот қолдирди.
Наманган муҳандислик-технология институти ахборот хизмати
Ҳамкорлик материали