Мазкур тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мухайё Хайитова, АГТКС, АГҚС, АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш, мавжудлигини ўрганиш ҳамда мониторингига доир фикр-мулохазалрини билдирди.

Қўмита ҳамда қатор масъул вазирликлар билан биргаликда амалга оширилган кўламли ишлар сабабли ҳудудлардаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида санитар-гигиеник ҳолат анча яхшилангани таъкидланди.

Аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятини намунавий тарзда йўлга қўйган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари рағбатлантириш учун тавсия қилинди:

- Косонсой тумани “Тагижар” маҳалласида жойлашган “Yusufxon Ikromxo’ja” МЧЖ автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси; 
- Косонсой тумани, Ҳуррият маҳалласида жойлашган “Badaxshon” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш станцияси; 
-“Ezgu niyat metan” МЧЖ автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси Наманган шаҳри, Марғилон кўчасида жойлашган.

Мазкур тадбирда шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султанов, ҳокимнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Нуритдиновлар иштирок этиб, номзодларни тақдирладилар. 
Бундан олдин, Тошкент, Бухоро, Навои, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида энг яхши АГТКС, АГҚС, АЁҚСларга “Quality service” сертификатлари топширилган эди.