Гумонланувчига қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилди.

Айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс айнан “хонанда Шаҳриёр” эканини ёзиб тарқатди. ИИВ ахборот хизмати раҳбари бу хабарни рад этиб, ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилди.

"Бу каби хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, дейилади хабарда.