Бунинг ортидан 2028 ва 2029 йилларда Artemis 4 ва Artemis 5 миссиялари амалга оширилади. Бу миссиялар доирасида ҳам астронавтлар Ойга қўндирдирилади.

Миллий коинот кенгашининг навбатдаги йиғилишида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис NASA америкалик бўлмаган биринчи одамни Ойга қўндиришини маълум қилди. Бу нисбатан яқин келажакда юз беради.

“2020-йиллар охиригача дунёнинг бошқа давлатидан келган астронавт Ой юзасига етказилади. Artemis Ой дастурининг асосий мақсади шу ўн йилликнинг охирига қадар Ойда одамнинг доимий мавжудлигини таъминлашдан иборат. Яъни нисбатан яқин келажакда Ернинг табиий йўлдошида биринчи база қурилиши керак ва Ой атрофидаги орбитада Gateway деб номланган кичик коинот станцияси пайдо бўлиши керак. NASA Ой дастури доирасида Европа коинот агентлиги (ЕКА), Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) ва Канада коинот агентлиги (CSA) билан ҳамкорлик қилади”, деди у.

Бироқ, Ҳаррис бу аниқ қачон содир бўлиши ва астронавт қайси давлат вакили бўлишини айтмади, деб хабар беради korrespondent.net.