Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолганига қарамасдан туриб, иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақиб дарвозасини тўрт бора ишғол этишди.
«Насаф» таркибидида 52-дақиқада Суҳроб Нуриллаев, 57-дақиқада Шоҳмалик Комилов, 64-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳамда 75-дақиқада Ҳусниддин Алиқуловлар томонидан киритилган голлар қаршиликлар учун муҳим ғалабани тақдим этди.